АсосийJamiyat

Совуқ, туман, кучли ёғингарчилик... Дам олиш кунлари қайси ҳудудда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

'Совуқ, туман, кучли ёғингарчилик... Дам олиш кунлари қайси ҳудудда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун республика бўйича 7-12° илиқ бўлган ҳарорат билан илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, бунинг ҳисобига фақат кечки соатларда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бироз ёмғир ёғиши кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2° совуқ-3° илиқни ташкил этади, кундузи 14-17° илиқгача кўтарилади.

Якшанба куни кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғиши кузатилади. Тоғларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг шимолида бироз ёмғир ёғиши эрталаб тўхтайди. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ атрофида бўлади, кундузи 8-13° илиққача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар