АсосийJamiyat

“Ёп камерангни. Ёп, деяпман. Ҳозир камерангни синдириб ташлайман". Тошкентдаги махсус рейдда аёл ҳайдовчи чақирган икки эркак ЙПХ ходимларини ҳақорат қилди

'“Ёп камерангни. Ёп, деяпман. Ҳозир камерангни синдириб ташлайман". Тошкентдаги махсус рейдда аёл ҳайдовчи чақирган икки эркак ЙПХ ходимларини ҳақорат қилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида “Хавфсиз пойтахт” консепсияси асосида ўтказилаётган махсус рейд тадбирлари давомида ўзини ходим деб таништирган фуқаро Йўл-патрул хизмати ходимларини ҳақоратлаб, таҳдид қилди. Бу ҳақда “Тошкент” телеканалида хабар қилинди.

Хабарда айтилишича, махсус рейд текширувлари пайтида ҳужжатларини текшириш мақсадида Малибу автомобили тўхтатилган. Ҳайдовчи аёл ЙПХ ходимининг мурожаатига жавоб бермай, ҳужжатларини кўрсатмаган ва телефон орқали танишларини чақирган.

Ҳайдовчи ортидан етиб келган икки шахс рейдга жалб қилинган ходимларни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, таҳдид қила бошлаган.

“Ёп камерангни. Ёп, деяпман. Ҳозир камерангни синдириб ташлайман-да, қўлингга минг доллар бераман. Янгисини оласан. Тасвирга олма, ходимман”, — деган аёл чақирган танишларидан бири.

Таъкидланишича, ёрдамчи кучлар келгандан сўнг ўзини ходим деб таништирган шахс аслида ҳеч қандай ходим эмаслиги маълум бўлган. Ҳайдовчига тегишли тартибда чора кўрилиб, автомобил жарима майдончасига қўйилган.

    Бошқа янгиликлар