АсосийJamiyat

Қашқадарёда ЙПХ ходими томонидан расмийлаштирилган баённома бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда

'Қашқадарёда ЙПХ ходими томонидан расмийлаштирилган баённома бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Бободўстов томонидан 2021 йил 6 июль куни Китоб тумани ҳудудида "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси Д.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддаси 2-қисми тартибида нотўғри баённома расмийлаштирилганлиги келтирилган хабар тарқалди.

Унда айтилишича, ЙПХ ходими қарздорлик учун тўхтатиб ҳайдовчига қарзи борлигини айтган ва ҳужжатларини олиб қолиб, қарзни тўлаб келишни айтиб жўнатиб юборган. Ҳайдовчи қайтиб келганда эса ходим воқеа жойида йўқ.  

Ҳужжатларини излаб бўлимга борса унга йўл ҳаракати қоидаларининг 7-банди яъни тегишли ҳужжатларсиз автомашина бошқарганлик важи билан маъмурий баённома тузилганлигини маълум қилишган ва МЖТКнинг 135-моддаси 2-қисми билан базавой ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима солинган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси️нинг маълум қилишича, мазкур хабар юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув мобайнида расмийлаштирилган баённомага ҳуқуқий баҳо берилади.

    Бошқа янгиликлар