АсосийJamiyat

Сўнгги икки ой ичида иссиқлик тизимида 27та авария содир бўлди. Асосий сабаб...

'Сўнгги икки ой ичида иссиқлик тизимида 27та авария содир бўлди. Асосий сабаб...'ning rasmi

Сўнгги икки ой ичида иссиқлик тизимида 27та авария содир бўлди. Аксарият авариялар сабаби — электр таъминотидаги узилишлардир. 

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вазир ўринбосари Қурбон Турсунов маълум қилди.  

Қайд этилишича, содир бўлган аварияларнинг 7 таси кўп қаватли уйларнинг ички тизимида, 7 таси иссиқлик тармоқларида, 3 та табиий газ таъминоти босимининг пасайиши ва 10 та электр энергияси таъминоти узилиши натижасида содир бўлган.

Тошкент шаҳридаги ТЦ-4 қозонхонасидаги узилишдан бошқа сезиларли даражадаги авария ҳолатлари содир бўлмади. Ҳозирда барча қозонхоналар бир маромда ишламоқда.

 Бугунги кунда 505 та қозонхона ва 3 704 км иссиқлик тармоқлари орқали, 614 577 та хонадондан иборат 13 366 та кўп қаватли уйлар ва 1 885 та ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик энергияси билан таъминланмоқда.

    Бошқа янгиликлар