АсосийJamiyat

Россиядаги меҳнат мигрантларининг маошлари тўлаб берилмаётгани айтилмоқда

'Россиядаги меҳнат мигрантларининг маошлари тўлаб берилмаётгани айтилмоқда'ning rasmi

Россияда меҳнат қилаётган ўзбек мигрантлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига маошлари тўлаб берилмаётани юзасидан мурожаат йўллаган.

Шундан сўнг, агентликнинг Самара шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари Самара шаҳри, Н.Панов кўчасида жойлашган қурилиш объектига бориб, меҳнат мигрантлари ва иш берувчи билан учрашув ўтказган.

Музокаралардан 13 нафар фуқаронинг 800 минг рубль миқдоридаги иш ҳақи тўланмаётгани маълум бўлган. Шундан сўнг, иш берувчи вакили ва унинг ўзбекистонлик ҳамкори пулларини харажат учун ишлатгани, тез орада меҳнат мигрантлари иш ҳақининг яримини (400 минг рубль) тўлашини билдириб ўтади.

    Бошқа янгиликлар