АсосийJamiyat

Сирдарёда ўзбошимчалик билан қум-шағал қазиб олган МЧЖ раҳбари аниқланди

'Сирдарёда ўзбошимчалик билан қум-шағал қазиб олган МЧЖ раҳбари аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “X.Sh.” МЧЖ раҳбари М.О. жамиятга ҳамда “G`.N.” фермер хўжалигига интенсив боғ ташкил этиш учун ажратилган жами 15,5 гектар ер майдонидан 202,2 минг м3 қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб сотган.

Маълум бўлишича, МЧЖ давлат ва жамият манфаатларига 4,4 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар