Маршилонда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 14 декабрь куни соат 19:30 лар чамасида, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Аҳмад Яссавий кўчасида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи “Damas” русумли автомобилни бошқариб бораётиб, олдинда, қарама-қарши тарафда ҳаракатланиб келаётган 2000 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомобилни ўтказиб юбормасдан, орқага қайрилиб юбориши натижасида тўқнашув содир этган.
Натижада, “Damas” русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Х. куйиш тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.






