АсосийJamiyat

“Бу ҳаммаси газ раҳбарларининг айби” — президент Деновдаги ҳолатга муносабат билдирди

'“Бу ҳаммаси газ раҳбарларининг айби” — президент Деновдаги ҳолатга муносабат билдирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги видеоселектор йиғилишида Деновда содир бўлган портлаш сабабларига тўхталиб ўтилди, дея хабар бермоқда Сардорбек Раҳмонқулов.

“Бу ҳаммаси газ раҳбарларининг айби. Бўлмасам айтилган экан, у ерда бино қуриш мумкин эмас, деб. Ҳали ҳам бизни Худо асради. 2 киши ўлиб кетди. Шунча нарса бўлди. Буни очиқ айтиш керак. Ҳокимлар 1 январгача ўз туманларидаги газ тизимини хатловдан ўтказади”, деди президент.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг айтишича, бино ўрганилганда, газ тизимида паст босимли трубага ўрта босимли труба улаб олинган. Шу сабабли бино ертўласида портлаш содир бўлган.

 

    Бошқа янгиликлар