АсосийJamiyat

Пойтахтда тирбандлик, йўллар сифати ва ҳавонинг тозалигига салбий таъсир кўрсатувчи “энг катта” сабаблардан бири бартараф этилади

'Пойтахтда тирбандлик, йўллар сифати ва ҳавонинг тозалигига салбий таъсир кўрсатувчи “энг катта” сабаблардан бири бартараф этилади'ning rasmi

Ҳозирда Тошкент шаҳрига кунига 130 минг тонна юклар катта ҳажмли машиналарда кириб чиқади. Бу пойтахтда тирбандлик, йўллар сифати ва ҳавонинг тозалигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. “Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Қуйичирчиқ ва Тошкент туманларида юк тақсимловчи йирик улгуржи савдо логистика марказларини қуриш орқали бу масалани ҳал қилиш мумкин”, - деди президент Шавкат Мирзиёев хизматлар соҳасига бағишланган видеоселектор йиғилишида.

Шунингдек, келтирилишича, Тошкент туманидаги “Ғишткўприк” божхона постини кенгайтириш, 11 километр йўл бўйини замонавий қиёфага келтириш, 400 гектар майдонда савдо ва логистика марказини ташкил этиш ҳисобига, кунига 5 мингта юк транспорти, 35 минг кишига хизмат қиладиган инфратузилма яратса бўлади.

Шу боис вилоят ҳокимларига икки ой муддатда халқаро йўллар кесишмаларида йирик савдо ва логистика марказларини ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топшириғи берилди, дея хабар берди “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

    Бошқа янгиликлар