Жорий йил бошидан Фарғона вилояти бўйича аҳоли истеъмолчилари томонидан 1268 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 921,3 млн сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган. Бу ҳақда “Фарғона ҲEТК” АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.
Шунингдек, маълум қилдинишича, улгуржи истеъмолчилар томонидан 772 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 5 млрд 850 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан жойларда мунтазам электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Ўтказилаётган тадбирлар давомида жойларда аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, вақтинча электр тармоғидан ажратилмоқда.
Жойларда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом этмоқда.






