АсосийJamiyat

Оққўрғон туманида масъул шахс хизмат хонасида наркотик сақлаб келгани аниқланди. Ишни ёпмоқчи бўлганида эса...

'Оққўрғон туманида масъул шахс хизмат хонасида наркотик сақлаб келгани аниқланди. Ишни ёпмоқчи бўлганида эса...'ning rasmi

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Оққўрғон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Бирлик” маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1986 йилда туғилган Т.А.нинг (хусусий ташкилотда автотранспорт воситаларига лицензия бериш фаолияти билан шуғулланувчи шахс) хизмат хонасидаги идишда ва ёнидан ўралган ҳолдаги 1.000 сўмлик купюрада, гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.  

Маълум қилинишича, гиёҳвандлик моддаси истеъмоли учун махсус восита тайёрлаганлиги аниқланиб, холислар иштироки далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Шундан сўнг, Т.А. мазкур ҳолатни қайд этмаслик ва ишни “ёпди-ёпди” қилиш эвазига туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғига $500 пора таклиф қилган.  

ИИБ ходимининг билдиргисига асосан ўтказилган тадбир давомида, фуқаро Т.А. маблағнинг 5 млн сўмини бераётган вақтида ИИВ ШХББ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211- ва 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар