АсосийJamiyat

Бухорода мол ўғирлиги билан шуғулланиб келган аёллардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди

'Бухорода мол ўғирлиги билан шуғулланиб келган аёллардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 23 октябр куни соат 18:00 дан 24 октябрь куни соат 06:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Бухоро тумани Кўчкўмар маҳалласи Божак қишлоғида жойлашган “Жўра Сафар” фермер хўжалиги ер майдонида ўтлаб юрган, 1998 йилда туғилган шу қишлоқда истиқомат қилувчи Ғ.И. га тегишли бўлган икки бош ғунажин ҳамда бир бош ҳўкизни яширин равишда ўғирлаб, унга жами 20.000.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилди. Олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Бухоро тумани Қавола Маҳмуд маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган А.М. ва Бухоро тумани Қўшходим маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ж.М. исмли аёллар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир жиноий гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланган.

Ушбу иккала гумон қилинувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноий гуруҳнинг бошқа шу каби содир этилиб фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида, уларнинг яна бир қатор жиноятлари фош этилди.

Жумладан, улар 2021 йилнинг 15 ноябр куни соат 22:00 дан 16 ноябр куни соат 07:00 га қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро тумани, Сўфикоргар маҳалласи Мучавс қишлоғи ҳудудида жойлашган “Шухрат” фермер хўжалиги дала майдонидан фуқаро Г.У.ga тегишли бўлган баҳоси 15.000.000 сўмлик 2 бош қорамолини;

- 2021 йилнинг 7 октябр куни тахминан соат 23:00 дан 8 октябр куни тахминан соат 7:00 га қадар бўлган вақт оралиғида туманнинг Деча маҳалласида жойлашган “Бўрон Азим” фермер хўжалиги ер майдонида ўтлаб юрган фуқаро Х.М. га тегишли бўлган, баҳоси 7.000.000 сўмлик 1 бош қорамолни ўғирлаб кетганлиги ҳам фош этилган.

Ҳозирда ушбу жиноий гуруҳнинг яна бир қатор жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар