Кеча, 13 декабрь куни соат 14:40 да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги уйлардан бирида ёнғин чиқди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ўз вақтида қилинган ҳаракатлар туфайли фуқаролар ҳаёти сақлаб қолинди.
"Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 14:45 да етиб бориб, ёнғин 14:47 да қуршаб олинган ва соат 14:55 да ўчиришган. Қутқарувчиларнинг сай-ҳаракатлари натижасида уйнинг 30 кв.м. майдони сақлаб қолинди. Шунингдек, ёнғиндан 5 нафар инсон қутқариб олинди",-дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу вақтда уйда 2 нафар вояга етмаган болалар ҳам бўлган ва улар ҳам қутқариб қолинган.
Таъкидланишича, яшаш уйининг 22 кв.м. майдондаги шифт қисми ва уй жиҳозлари ёнғиндан зарарланган.






