АсосийJamiyat

Наманганда "Spark" зовурга тушиб кетди. Оқибатда...

'Наманганда "Spark" зовурга тушиб кетди. Оқибатда...'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган Норин туманида "Spark" автомобили зовурга тушиб кетганлиги бўйича маълумот берилди.

Жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 16:20 ларда, Наманган вилояти, Норин тумани ҳудудидан ўтувчи "Чўжа-Хақулобод" автомобиль йўлининг 23-километрида ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Д.Р. "Spark" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида зовурга тушиб кетган.  

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Д.Р. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Норин тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар