Таиланднинг Бангкокнинг шаҳрида муайтай бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 4 та спортчи билан иштирок этишди.
Ўзбек спортчилари ҳар доим ҳам муайтай бўйича сайёрамизнинг кучли спортчилари қаторида туришади ва бу гал ҳам рақибларига муносиб қаршилик кўрсатишди.
Жумладан, жаҳон чемпионатида 48 кг вазнда иштирок этган Жамшидхўжа Очилов барча рақобатчиларини тиз чўктирган ҳолда жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.
Шунингдек, 51 кг вазнда Зубайр Ҳусанов кумуш медал соҳиби бўлган бўлса, яна бир ҳамюртимиз Онгар Боймуродов 86 кг вазн тоифасида бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа терма жамоамиз жаҳон чемпионатидан умумий ҳисобда 3 та медал билан қайтадиган бўлишди.






