Ҳиндистонлик 21 ёшли актриса Ҳарнааз Сандху Исроилнинг Эйлат курортида бўлиб ўтган “Коинот гўзали” танлови тожига эга бўлди. Бу ҳақди Риа Новости хабар берди.
У совринни мексикалик Андреа Месададан олди. Сандхудан кейинги ўринни эса Жанубий Африка вакили қўлга киритди. Учликни Парагвай вакили эгаллади.
Маълумот учун, "Коинот гўзали" танлови мусобақасида 80дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди.






