Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар У.Х., Ж.С. ва Д.Қ. олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога 4 956 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 3 540 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






