АсосийJamiyat

Бухорода 500 АҚШ доллари эвазига ногиронлик нафақасини тайёрлаб бераётган шифокор қўлга олинди

'Бухорода 500 АҚШ доллари эвазига ногиронлик нафақасини тайёрлаб бераётган шифокор қўлга олинди'ning rasmi

Ромитан туманида ногиронлик нафақасини расмийлаштириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари таъмагирлик қилган шифокор қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Ромитан тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони алдаб, унинг ишончини суистеъмол қилиб, унга ваколатли танишлари орқали 500 АҚШ доллари эвазига 2-гуруҳ ногиронлик нафақаси расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасидаги хизмат хонасида кимёвий ишлов берилган 500 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар