АсосийJamiyat

Ўзбекистонда вакцина олиши кўзда тутилган аҳолининг 55 фоизи тўлиқ эмланди — ССВ

'Ўзбекистонда вакцина олиши кўзда тутилган  аҳолининг 55 фоизи тўлиқ эмланди — ССВ'ning rasmi

Жорий йил 11 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатимизда эмланиши кўзда тутилган аҳолининг 55 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди.  Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Умумий ҳисобда тўлиқ эмлаш курсларини олган фуқаролар сони 11 797 635  нафарни ташкил қилмоқда.

Шундан:

-793 431 нафари 65 ёшдан ошганлар,

- 421 017 нафари тиббиёт ходимлари,

- 420 552 нафари мактаб ўқитувчилари,

-164 466 нафари мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари,

- 782 182  нафари сурункали касаллиги бор фуқаролардир. Қолган вакциналар аҳолининг бошқа қатламларини эмлаш учун қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 22 ноябридан юртимизда COVID-19га қарши тўлиқ босқичларда эмланган фуқароларнинг бустер доза (тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида қайтадан оладиган вакцина дозаси) билан ихтиёрий эмланишига  старт берилган эди.

 

    Бошқа янгиликлар