Токиодаги Олимпиаданинг бронза медали совриндори Давлат Бобонов Франциянинг ПСЖ клубига ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар берди.
Таркибида машҳур дзюдочилар бор Париж клуби Европа лигасида иштирок этади. "ПСЖ" Бобоновни ўз сафига қўшиб олди. Ҳамюртимиз клублар ўртасидаги Европа лигасида Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади ва албатта тажрибасини оширади.
«ПСЖ» рўйхатидан афсонавий Тедди Ринер, шунингдек, яқинда Абу-Дабидаги «Катта дубулға» турнирида ғолиб чиққан молдовалик дзюдочилар Денис Виеру ва Алфа Джало ҳам бор.






