АсосийSport

Эшкак эшиш: Осиё чемпионатида ўзбекистонликлар 7та медаль қўлга киритишди

'Эшкак эшиш: Осиё чемпионатида ўзбекистонликлар 7та медаль қўлга киритишди'ning rasmi

Таиланднинг Банг-Чанг шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати ташкил этилди. Ушбу мусобақада 15  давлатдан келган маҳоратли спортчилар уч кун давомида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Туризм ва спорт вазирлигининг қайд этишича, бугун якунига етган мусобақада Ўзбекистон шарафини 12 нафар спортчи ҳимоя қилишди. Улар баҳсларда иккитадан олтин ва кумуш медални қўлга киритишган.

Қуйида бугунги баҳсларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:

Евгений Агафонов,

Алишер Турдиев,

Шаҳзод Нурматов,

Сардор Тўлқинхўжаев - 4 кишилик қайиқда.

Меҳрож Маматқулов,

Шаҳбоз Холмурзаев,

Давржон Давронов,

Абдулло Муҳаммадиев - 4 кишилик қайиқда.

Кумуш медаль:

Собир Сафаралиев,

Луиза Исломова.

Умумий ҳисобда ўзбекистонлик спортчилар ушбу мусобақани 3та олтин, иккитадан кумуш ва бронза медали билан якунлашган.

    Бошқа янгиликлар