АсосийJamiyat

Наманганда уй портлади. Хонадон эгалари ва фарзандлари жароҳат олди

'Наманганда уй портлади. Хонадон эгалари ва фарзандлари жароҳат олди'ning rasmi

Бугун, 12 декабр куни Наманган туманидаги уйда чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда  Наманган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими хабар берди.

Хабарга кўра, чақнаш оқибатида яшаш уйиниинг шифт ва том қисмидан 20 кв.метр жойи ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган ва хонадон эгаси, турмуш ўртоғи, 3 нафар фарзанди (2 нафар қиз ва 1 нафар ўғил) болалар куйиб тан жароҳати олган.

Шунингдек, чақнаш сабаби яшаш хонадонига тортиб келинган газ трубасини жўмраги носозлиги сабабли сизиб чиққан табиий газ хонага тўпланиши ҳамда уй эгасининг турмуш ўртоғи газ ҳидини сезмаган ҳолда электр чироғини ёқиши оқибатида содир бўлган, дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар