Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 12 декабрь кунидан бошлаб “Humo Air” МЧЖ авиакомпанияси Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида дастлабки босқичда ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.
Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга.






