АсосийJamiyat

Бухородаги туризм ходимлари Туркия Маданият ва туризм вазирлигининг сертификатларини қўлга киритишди

'Бухородаги туризм ходимлари Туркия  Маданият ва туризм вазирлигининг сертификатларини қўлга киритишди'ning rasmi

Бухоро шаҳрида жойлаштириш воситалари ходимлари учун Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг малакали мутахассислари иштирокида ўқув-семинарлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги “Спорт ва туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК томонидан ўтказилаётган мазкур машғулотлар жойлаштириш воситаларида кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада яхшилашга қаратилган.

Ўқув-семинар  Бухоро вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси билан ҳамкорликда жойлаштириш воситалари ходимларини жалб этган ҳолда, кутиб олиш ва жойлаштириш хизмати (reseption), жойлаштириш воситасининг маълум қавати хизматчиси (housekeeping), сервис (F&B) йўналишлари бўйича олиб борилди.

Бугун 11-декабр ўқув-семинарнинг якуни бўйича иштирокчиларга Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан сертификатлар топширилди.

    Бошқа янгиликлар