Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Супер оғир вазнда ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов колумбиялик рақиби Хулио Сезар Калименогага қарши жанг ўтказди. Кутилганидек, Жалолов жангнинг 37-сониясидаёқ рақибини нокаутга учратиб, ғалабани ўз фойдасига ҳал қилди.
Шу тариқа, Жалолов профессионал боксдаги 9-жангини ҳам нокаутли ғалаба билан якунлади.






