АсосийSport

Академик эшкак эшиш: спортчиларимиз Осиё чемпионатида битта олтин ва иккита бронзага эга бўлди

'Академик эшкак эшиш: спортчиларимиз Осиё чемпионатида битта олтин ва иккита бронзага эга бўлди'ning rasmi

Таиланднинг Банг-Чанг шаҳрида спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада қитъамизнинг 15та давлатидан маҳоратли спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти.

14-декабрга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон шарафини 12 нафар спортчи ҳимоя қилишга бел боғлашган.

Қувонарлиси, бугунги баҳсларда вакилларимиз битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди. Жумладан, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Шаҳбоз Холмирзаев оғир вазндаги яккалик баҳсларида олтин медалга сазовор бўлди.

Оғир вазн тоифасидаги жуфтлигимиз – Давронов Давржон ва Муҳаммадиев Абдулло тандеми эса 2000 метрлик масофага ўтказилган пойгада маррага учинчи бўлиб етиб келишди. Бу эса уларга осиё чемпионатининг бронза медалини тақдим этди.

Шунингдек, енгил вазндаги Ҳакимов Шехроз, Сафаралиев Собир, Нурматов Шаҳзод ҳамда Худойбердиев Дилшодлар квартети ҳам марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтишди ва улар ҳам мамлакатимиз спорт делегацияси ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйишди.

Бошқа янгиликлар