АсосийJinoyat

Хўжайлида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳолати фош этилди

'Хўжайлида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳолати фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаролар Е.А. ва Н.Н.лар “Қораўзак деҳқон бозори” МЧЖ  олдида фуқаро Б.га 174 та қалбаки акциз маркалар билан елимланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотини 3,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг автотранспорт воситасидан жами 275 дона алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар