АсосийJamiyat

​Ўзбекистондан Истанбулга икки томонлама авиақатновлар учун кўпроқ багаж ташиш акцияси давом этмоқда — "Uzbekistan Airways"

'​Ўзбекистондан Истанбулга икки томонлама авиақатновлар учун кўпроқ багаж ташиш акцияси давом этмоқда — "Uzbekistan Airways"'ning rasmi

"Uzbekistan Airways" Истанбулга икки томонлама авиақатновлар учун жорий йилнинг 10 декабргача бепул багаж ташиш учун махсус акцияни узайтиргани ҳақида хабар берди. 

"2021-йил 25 декабргача бўлган авиақатновларда багаж, чиптада кўрсатилган меъёрдан қатъий назар ҳеч қандай қўшимча тўловсиз қабул қилинади:

  •  Тошкент-Истанбул-Тошкент ва Урганч-Истанбул-Урганч йўналиши бўйича барча қатновлар учун эконом классда 40 кг гача ва бизнес-класс 50 кг гача бепул багаж. 
  • Фарғона-Истанбул-Фарғона ва Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналишидаги барча қатновлар учун эконом классда 35 кг гача бепул багаж" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар