АсосийJamiyat

"1-2 йилдан кейин ўзларингиз ҳам менга тайёр яхши кадр бўлиб келасиз" - Президент янги тайинланган ҳоким ёрдамчиларига

'"1-2 йилдан кейин ўзларингиз ҳам менга тайёр яхши кадр бўлиб келасиз" - Президент янги тайинланган ҳоким ёрдамчиларига'ning rasmi

Айни дамда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев тайинланганига бир ҳафта бўлган маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳам учрашиб, уларнинг бир ҳафталик таасуротлари билан қизиқди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

 Президент уларга:

"Бир кун эртадан кечгача маҳаллада юриб, аҳволни ўрганиб, уларга ёрдам берингларчи... Тасаввур қилинглар, бир йилдан кейин аҳвол қандай ўзгаради? Икки йилдан кейин-чи? 1-2 йилдан кейин ўзларингиз ҳам менга тайёр яхши кадр бўлиб келасиз. Маҳаллаларда 3-7 минг одамни оёққа турғизган одам мен учун яхши эмас, буюк одам! " - деди.

Суҳбат чоғида президент бир пайтлар маҳаллаларда калий, калций сингари турли дори воситалари бепул тарқатилгани, бугунга келиб эса тизимда муаммолар юзага келгани ҳақида ҳам: "Пул бор! Берсанг, "Ўғирлайман", - дейди. Тартиб йўқ, тизим йўқ. Қани миллатпарварлик? Нега юракдан "Колумбда бор аламим маним, Ўзбекистон - Ватаним маним!" дея олмаймиз?" - деди.

Ташриф давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар