Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ДБҚнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум бўлишича, фуқаро Ш.Х. тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Н.га Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан елимланмаган 5 минг қути “MILANO” номли тамаки маҳсулотини 39 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги автотранспорт воситаси ҳамда Зарбдор туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, яна 2 460 қути “MILANO” ва “Zummeret” номли тамаки маҳсулотлари мавжудлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






