Германия ҳукумати Афғонистондан 25 минг қочқинни қабул қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар 2022 йилгача 40 минг қочқинни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ички ишлар бўйича еврокомиссари Илва Юханссон маълум қилди. Сиёсатчи ҳаёти хавф остида қолаётган қочқинлар хавфсизликда муносиб тарзда яшаши керак деб ҳисоблайди.
40 минг қочқиндан 25 минг нафари Германияда, 3 минги Нидерландияда, 2 мингдан зиёди Франция ва Испанияда ҳамда 2 минги Швецияда жойлаштирилиши режалаштирилган.






