АсосийJamiyat

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишламай қолди

'Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишламай қолди'ning rasmi

Ягона интегратор “Uzinfocom” МЧЖнинг Маълумотларни қайта ишлаш марказида режадан ташқари техник ишлар олиб борилаётганлиги туфайли Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Электрон ҳукуматнинг Ягона биллинг тизими ва Электрон ҳукуматнинг Идоралараро интеграцион платформасида узилишлар кузатилмоқда. бу ҳақда my.gov.uz расмий каналида эълон берилди.

М️аълум қилинишича, ҳозирда юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича техник ишлар олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар