АсосийJinoyat

Тошкент вилоятидаги банк мансабдори фирибгар билан тил бириктирди

'Тошкент вилоятидаги банк мансабдори фирибгар билан тил бириктирди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Я. Тошкент вилоятидаги тижорат банки филиалининг бўлим бошлиғи З.Ш. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ж.га Зангиота тумани, “Эшонгузар” қўрғонида қурилаётган кўп қаватли уйлардан 2 хонали уйни имтиёзли шартлар асосида навбатсиз олиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар