АсосийDunyo

“Омикрон” сабаб Россияга киришда талаб қилинадиган ПЗР-тестларининг амал қилиш муддатини қисқартирилди

'“Омикрон” сабаб Россияга киришда талаб қилинадиган ПЗР-тестларининг амал қилиш муддатини қисқартирилди'ning rasmi

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Матбуот хизмати Россия Федерациясига бораётган йўловчилар диққатига муҳим маълумотни тақдим этди. 

Маълум қилинишича, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати (Роспотребнадзор) “омикрон” штаммининг ўзига хос хусусиятлари туфайли ПЗР-тестларининг амал қилиш муддатини қисқартиришга қарор қилди.

“COVID-19га ПЗР усулида олинган лаборатория текшируви манфий натижасининг амал қилиш муддати лаборатория натижалари олинган вақтдан бошлаб 48 соатни ташкил этади” – дейилади ҳужжатда.

Энди, 8 декабрдан бошлаб, бундай сертификатлар фақат 48 соат (тест олинган вақтдан бошлаб) амал қилади. Эслатиб ўтамиз, илгари тестларнинг амал қилиш муддати 72 соатни ташкил этган.

Ушбу ўзгариш Россия Федерациясига бораётган чет элликлар ва Россияга саёҳат қилишни режалаштираётган сайёҳлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Маълумот учун, Россия Федерациясига боришни режалаштираётган йўловчилар «Путешествую без COVID-19» иловасидан рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

    Бошқа янгиликлар