Депутатларга тақдим этилган маълумотларга кўра, Жаҳон одил судлов лойиҳаси халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан юритиладиган "Ҳуқуқ устуворлиги" индексининг "Қонунларга риоя қилиш" индикаторининг "Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслиги" субиндикаторида (2021 йил ҳисоботида) Ўзбекистон максимал 1 баллдан 0.25 балл билан 139 та мамлакат ичида 138-ўринни эгаллаган.
Бу ҳақда Қонунчилик Палатасининг навбатдаги мажлисида иштирок этаётган депутата Расул Кушербаев хабар қилди.
"Позор"!!! Хусусий мулк дахлсизлиги бўйича халқаро ҳамжамиятда Ўзбекистоннинг мана шу кулгули аҳволга тушишига ҳисса қўшган барча амалдорларга "рахмат"!" - дея муносабат қолдирган депутат.
Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтаётган Қонунчилик Палатасининг қонунлар лойиҳалари муҳокамасига бағишланган мажлиси 48 минутлик жонли эфирдан сўнг узиб қўйилди ва бунга Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатини эфирга узатиш сабаб бўлгани айтилди.






