АсосийJamiyat

Наманганда GAZ-53 русумли автомашина фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди

'Наманганда GAZ-53 русумли автомашина фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди'ning rasmi

2021 йил 4 декабрь куни соат 12:05 ларда, Катта Қурама МФЙ ички йўлида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро МЧЖга тегишли бўлган ГАЗ-53 русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, Тўрақўрғон туманида яшаган, 1960 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса натижада, велосипедчи воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 декабръ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-кисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар