АсосийMadaniyat

Санкт-Петербургда Навоий таваллудининг 580 йиллиги нишонланмоқда

'Санкт-Петербургда Навоий таваллудининг 580 йиллиги нишонланмоқда'ning rasmi

Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Россия  Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига Ўзбекистондан бир гурух олимлар ва санъаткорлардан иборат делегация борди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистонда ва хорижда бир қатор тадбирлар, илмий анжуманлар ўтказилмоқда.

Буюк мутафаккир ижоди асрлар давомида бутун инсониятни эзгуликка, тинчлик ва дўстликка даъват этиб келган. Шу боис, ҳатто энг оғир дамларда Алишер Навоий мероси инсонлар қалбида ёруғ кунларга умид уйғотган. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутужахон жамияти ташаббуси билан Россия Давлат Эрмитажи раҳбариятига  ҳазрат Навоийнинг 580 йиллиги ҳамда қамал даврида ўтказилган адабий анжуманга 80 йил тўлиши муносабати билан ушбу нуфузли маданият масканида илмий-бадиий кеча ўтказиш режалаштирилган. Тадбирда Ўзбекистонлик ва россиялик олимлар буюк мутафаккир ҳаёти ва ижоди юзасидан янги тадқиқотлари бўйича илмий мунозаралар қиладилар. Шоир ғазалларига  бағишланган қўшиқлар ижро этилади.

Ўзбекистон делегацияси таркибидан Ўзбекистон Қаҳрамонлари Иброҳим Ғафуров, Муножот Йўлчиева, навоийшунос олимлардан Шуҳрат Сирожиддинов, Афтондил Эркинов, Султонмурод Олим, Олимжон Давлат, Буробия Ражабова ва бошқалар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, тадбирлар 10-11 декабрь кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар