АсосийDunyo

Россия Федерациясида меҳнат мигрантлари маоши қанча?

'Россия Федерациясида меҳнат мигрантлари маоши қанча?'ning rasmi

Мигрантлар федерацияси ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети томонидан меҳнат мигрантлари ўртасида сўровнома ўтказилди.

Ушбу сўровнома натижаларига кўра, меҳнат мигрантларининг ўртача ойлик маоши  47 100 рублни ташкил этади.

Рус тилини яхши биладиганлар ўртача 49 минг рубль, рус тилини яхши билмайдиганлар эса ўртача 37 минг рубль маош олишини маълум қилган.

Шунингдек, қурилиш нисбатан кўп пул ишлаб топиш мумкин бўлган йўналиш ҳисобланиб, ушбу соҳада ишловчиларнинг ўртача маоши 54 минг рублни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар