Тошкентда 20 ёшли С.М. ва Н.Ш.лар ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида 17 ёшли М.А.,нинг 1.700.000 сўмлик “Редми 9С” телефон аппарати, 35.000 сўми ҳамда шу ерда бўлган 17 ёшли Т.И., нинг 3.200.000 сўмлик “Самсунг А-51” телефонини қўлга киритиб ҳодиса жойидан яширинишган. Воқеа жорий йилнинг 25 ноябр куни соат 23:00 ларда Учтепа тумани 23-мавзе ҳудудида жойлашган тунги клуб ёнида содир этилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида, мазкур жиноятни содир этган С.М. ва Н.Ш.лар қўлга олиниб, жабрланувчиларга тегишли бўлган “Редми 9С” ва “Самсунг А-51” телефон аппаратлари уларнинг ёнидан топилган ва ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.М. ва Н.Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб С.М. ва Н.Ш.лар процессуал тартибда ушланганлар.






