АсосийDunyo

9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни

'9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида белгиланган.

Коррупция - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфдир. Дунё давлатларида буни олдини олиш, яъни жамият ривожига ғов бўлаётган коррупция хавфига қарши курашишни таъминлашга қаратилган бир қатор халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган, жумладан:

– Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқий кодекси (Нью-Йорк, 1996 йил 12 декабрь);

– Коррупция бўйича жиноий жавобгарлик конвенцияси (Страсбург, 1999 йил 27 январь);

– Коррупция бўйича фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик конвенцияси (Страсбург, 1999 йил 4 ноябрь) ва мазкур Конвенцияга қўшимча протокол (Страсбург, 2003 йил 15 май);

– Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси (2003 йил 31 октябрь).

    Бошқа янгиликлар