"Бу уруш бўлаётган жойдаги кадрлар эмас, бу ер Қаршидаги ногиронлар яшайдиган ётоқхона экан. Ётоқхона имконияти чекланган одамлар учун ҳақиқий зулмат".
Ижтимоий тармоқларда шу мазмундаги видеохабар тарқалди. Тасвирда кўрсатилган бино ҳақиқатдан ҳам абгор аҳволда. "Darakchi.uz" ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Қашқадарё ҳокимлиги билан боғланди.
"Ижтимоий тармоқларда "Қаршидаги ногиронлар яшайдиган ётоқхона" дея номланган абгор ҳолатдаги бино аслида ётоқхона эмас. Тарқалган хабарлар ёлғон. Видео тасвирдаги бино тадбиркорнинг жойи. Ҳозирда шаҳар ҳокимининг ўзи видеони чиқарган болани чақириб вазиятга ойдинлик киритяпти.
Тадбиркор кўчада қолган фуқарога яхшилик қилиш мақсадида яшаб туриши учун рухсат берган холос",–деди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.






