АсосийSport

Пойтахтда бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

'Пойтахтда бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди'ning rasmi

Бугун, 8-декабр куни Тошкент шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. Мусобақада 350 нафар боксчи (эркаклар 286, аёллар 64) совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

Бугун соат 17:00да мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Қайд этиш лозимки, аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон чемпионатида илк маротаба хориждан 8 нафар нейтрал ҳакам фаолият олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, баҳслар Taekvondo WT  ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт саройида ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар