Ўзбекистонда Йўл-патрул хизмати ходимларига янги намунадаги алкотестер мосламаси топширилди
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда 150 дона янги намунадаги алкотестер республика бўйлаб ЙПХ ходимларига тарқатилган.
ЙПХ ходими ҳайдовчини спиртли ичимликдан маст деб гумонланганда, Алcостоп 8000С алкотестер мосламаси ёрдамида ҳайдовчи тўхтатилган жойнинг ўзида текширувларни амалга оширади. Мослама текширув жараёнида автоулов бошқарувчисини ҳам суратга олиш хусусиятига эга. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилди.






