АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

'Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Гидрометеорология хизмати маркази ҳафтанинг иккинчи ярми, 9-12 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 

Унга кўра:

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, 9-10 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 11 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 12 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 декабрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи

7-12° илиқ; 10-12 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқгача пасаяди.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 9-10 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 11 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 12 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 декабрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 12-17° илиқ; 10 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ;

11 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 12 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 9-11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан

7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат

9-10 декабрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 13-18° илиқ; 11 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 12 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 9-11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан

7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 9-10 декабрда 15-20° илиқ; 11-12 декабрда 11-16° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 9-11 декабрда 8-13° илиқ;

12 декабрда 5-10° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 9-11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан

7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 9-10 декабрда 5-10° илиқ; 11-12 декабрда 0-5° илиқгача пасаяди.

    Бошқа янгиликлар