Бугун Президент Шавкат Мирзиёев БМТ терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайнни қабул қилди.
Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди.
Қайд этилишича, учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасида, замонавий хатар ва таҳдидларга қарши кураш борасидаги долзарб кун тартиби юзасидан мулоқотни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.
Ҳамкорлик самарали тус олгани, Ўзбекистон ушбу муҳим йўналишларда катта муваффақиятларга эришгани таъкидланган.






