АсосийJamiyat

Омбудсман институти фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги кўприк — Пьер Фон Аркс

'Омбудсман институти фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги кўприк — Пьер Фон Аркс'ning rasmi

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги ва Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишда Омбудсман фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Қайд этилишича, тадбирда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Олий суд, Омбудсман ҳузуридаги ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссияси аъзолари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказ, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Aдлия вазирлиги, фуқаролик жамияти институти вакиллари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этишган.

Давра суҳбатида нутқ сўзлаган ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Пьер Фон Аркс Омбудсман институтини фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги кўприк, унинг устунлари эса Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ҳуқуқий асосидир дея таърифлаган.

"Фуқаролар кўприкнинг мустаҳкам эканлигига  ишонч ҳосил қилсагина ундан ўтади. Демак, Омбудсманнинг ҳуқуқий асоси қанчалик мустаҳкам бўлса, унга фуқаронинг ишончи шунча ортади.  Шу ўринда ушбу қонун лойиҳасининг халқаро стандартларга мос эканлиги масаласи ҳам жуда муҳим. Биз бу борада 1993 йилда қабул қилинган Париж тамойилларига таянамиз. ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори мазкур қонун лойиҳасининг мустаҳкам ва барқарор бўлиши тарафдоримиз ва бу борада ҳамкорлик қилишга тайёрмиз",- дейди Пьер Фон.

    Бошқа янгиликлар