️Ўзбекистон Республикаси Президентиниинг 2021 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чоралари ҳақида” ПҚ-00-сон қарори имзоланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Унга мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма ҳисобидан қуйидагилар амалга оширилади:
- давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлашга оид материалларни тайёрлаш;
- ННТлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларига грантлар ажратиш, бу борада ўтказиладиган тадқиқотлар, ижтимоий сўровларни молиялаштириш;
- давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлиги мавзусида конференция, семинар, симпозиум, тренинглар ўтказиш ҳамда брошюра, буклет, китоб, тўплам ва бошқа ахборот-маърифий материалларни тайёрлаш ва нашр этиш, соҳада ўқув-намойиш участкаларини яратиш;
- кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини, шу жумладан хорижда ошириш;
- фуқароларнинг коррупция ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи туну-кун фаолият юритадиган Агентликнинг “Call-марказ” фаолиятини молиялаштириш ва бошқалар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.






