АсосийJamiyat

Сенат 1117 та қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатларини аниқлади

'Сенат 1117 та қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатларини аниқлади'ning rasmi

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси М.Ғаниева томонидан Андижон вилояти Адлия бошқармасининг Андижон шаҳар ва Хўжаобод туманларида 2021 йил ўтган даври давомида давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида қилинган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борилган.

Ўрганиш натижаларига кўра,  1117 та қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланиб, ташкилотларга 55 та тақдимнома, ташкилот ва муассасалар мансабдор шахсларига 171 та огоҳнома, мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортишни сўраб ваколатли органларга 13 та таклиф киритилган. Натижада 12 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка, 32 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган (шундан 11 нафари билан меҳнат шартномалари бекор қилинди). Тақдимнома асосида 123 193 470 сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилиши таъминланган. 2 та ноқонуний ҳужжат бекор қилиниб, 2 та қарор суд тарбида ҳақиқий эмас деб топилган.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш соҳасини ўрганиш мақсадида 33 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларига кўра, қонун ҳужжатларида мавжуд муаммо бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга оид 21 та таклиф ишлаб чиқилиб, адлия бошқармасига юборилган.

Бўлим томонидан ўтган даврда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 26 та 333 874 669 сўмдан ортиқ иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундириш юзасидан судларга ариза ва даъволар киритилган. Ушбу даъво ва аризалар кўриб чиқилиб, суд ҳужжати асосида жисмоний ва юридик шахсларга жами 283 млн. сўмдан ортиқ пул маблағ ундириб берилган.

Бундан ташқари, сенатор М.Ғаниева Хўжаобод туман адлия бўлими фаолиятида давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолатини ўрганди.

Ҳисобот даврида Хўжаобод туман адлия бўлими томонидан 13 та ўрганишўтказилиб, ўрганиш ўтказилган ташкилотлар сони 84 тани ташкил этган. Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари сони жами 1073 тани, шундан ҳокимликда 84 тани, ижтимоий таъминот соҳасида 26 тани, таълим муассасаларида 251 тани, соғлиқни сақлаш муассасаларида 75 тани, коммунал хизмат кўрсатувчи идораларда 15 тани ва бошқа ташкилотларда 287 тани ташкил қилган.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан жами 67 та тақдимнома киритилган. Тақдимномаларнинг 4 таси ҳокимлик, 1 таси аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, 47 таси таълим муассасалари, 3 таси соғлиқни сақлаш муассасаларига киритилган. Тақдимномалар муҳокамаси натижаларига кўра, 21 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Тақдимнома асосида 132 млн 874 минг 132 сўм тўлаб берилиши таъминланди. Маъмурий жавобгарликка тортишни сўраб 31 та таклифкиритилиб, 31 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. 126 та ташкилот ва муассасалар мансабдор шахсларига қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан огоҳнома юборилган.

    Бошқа янгиликлар