Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 7 декабрдаги тегишли қарорлари билан вазирлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида БҲМнинг 8500 баравари миқдоридаги маблағларни захира сифатида тўлдирмагани сабабли айрим хусусий бандлик агентликларининг лицензиялари 10 кун муддатга вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра:
1. “Mirai recruitment agency хususiy bandlik agentligi” МЧЖ;
2. “Reiwa xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;
3. “Turon world cooperation xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;
4. “Priority international xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;
5. “Specialist group xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;
6. “Jyonan-staff Business xususiy bandlik agentligi” МЧЖларинг лицензиялари тўхтатилди.






