2021 йил 21 ноябрдан 22 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс Андижон шаҳри Бобуршоҳ кўчасида жойлашган 45 ёшли И.С.,га тегишли тилла ва кумуш буюмлар сотиладиган дўконга ғайриқонуний равишда кириб, мазкур дўкондан 70.000.000 сўмлик кумуш буюмларни, 150 АҚШ долларига тенг бўлган чойшаблар, тарози, касса аппарати, терминал ва бир дона қора рангли “барсетка”ни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни муқаддам бир неча маротаба судланган хавфли рецидивист бўлмиш 18 ёшли И.М. содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.Мгa нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у, гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






